Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва В.А.Алмазов номидаги Санкт-Петербург тиббиёт маркази ўртасида келишув имзоланди.
В.А.Алмазов номидаги Санкт-Петербург тиббиёт маркази трансляцион тиббиёт соҳасидаги етук илмий-клиник муассаса ҳисобланади.
Мазкур ташриф якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази ва В.А.Алмазов номидаги Санкт-Петербург тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик борасида келишув имзоланди.
Келишув клиник, амалий ва экспериментал кардиология соҳасида илмий-таҳлилий лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Бош клиник комплекс ва перинатал марказни ҳам кўздан кечирди.