...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар учун навбатдаги хизмат ташкил этилди


10:38, 31.07.2018 Жамият
 4 276

Энди абитуриент ўзининг тест синовига қачон бориши ҳақида олдиндан аниқ маълумотни билиши мумкин.

2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун навбатдаги хизмат ташкил этилди.
 
Эндиликда абитуриент ўзининг тест синовига қачон ва қайси сменада бориши ҳамда тест топширадиган бино ва унинг манзили ҳақида олдиндан аниқ маълумот олиши мумкин.
 
Бунинг учун Давлат тест марказининг DTM.uz сайтидаги интерактив бўлимидан “КИРИШ ТEСТ СИНОВИ ТОПШИРИШ ВАҚТИ” бўлими орқали сўров асосида тегишли жойга ўзининг фуқаролик паспорти серияси ва рақамини киритади ҳамда аниқ маълумотга эга бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз: абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана (кун) ва вақт (смена)да тест синовларига келиши шарт, бошқа сана ва вақтда тест синовларига қўйилмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абитуриент тест синови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар