...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар диққатига! Ўқишга қабул қилиш тартибида ўзгариш кузатилиши мумкин


19:37, 26.05.2018 Жамият
 10 083

Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгариши муҳокама қилинмоқда.

“Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг 6-хатбошчисига ўзгартириш киритиш муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида маълум қилинди.

Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди 6-хатбошчиси қуйидаги таҳрирда ўзгартириш киритилади:

Унга кўра, номзодларнинг бўйи 165 смдан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги низомга кўра номзодларнинг бўйи 170 см дан (қиз болалар учун 165 см) паст бўлмаслиги керак эди.

Мазкур қарор муҳокамаси бугун, 26 май куни бошланиб, жорий йилнинг 10 июнь куни қадар давом этади. 2018 йилнинг 15 июнидан эътиборан қарор кучга кириши режалаштирилган.
Дурдона Ғайбуллаева

Теглар:Қарор Олий ҳарбий божхона институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
09:12 28.05.2018

УЗГАРИШ ЖУДА ТУГРИ, ЙИГИТЛАР 170 СМ ДЕБ ТАЛАБ КУЙИЛГАНДА ХАМ БУ ТАЛАБ КУПОЛ БУЗИЛИБ ХАТТО 150 СМ ЛИ ЙИГИТЛАР ХАМ ЙУЛИНИ КИЛИБ УКИШГА КИРГАНИНИ БИЛАМИЗ, ЭНДИ МУНАКАЛАРГА ЧЕК КУЙИЛИБ, МИЛИЦИЯГА КИРАДИГАНЛАРНИЯМ БУЙЛАРИГА ТЕГИШЛИ СТАНДАРТ БЕЛГИЛАНСА ЯХШИ ИШ БУЛАРДИ.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар