...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Қодирий боғи қайта қурилади


16:39, 10.08.2018 Жамият
 3 673

Давлат раҳбари боғ марказида Абдулла Қодирийнинг муҳташам ҳайкалини ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюриб, боғни замонавий паркка айлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
 
Давлат раҳбари боғ марказида Абдулла Қодирийнинг муҳташам ҳайкалини ўрнатиш, боғни бошқалардан ажралиб турадиган қилиб қуриш, бу ерда адиб яшаган даврни акс эттириш зарурлигини таъкидлаган.




 
Чорсу бозори ва Гулбозор маҳалласида бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу тарихий жойда туризмни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилган.


 
Президент шу ерда маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан суҳбатлашган, деб хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Абдулла Қодирий боғи Чорсу бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар