...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Ўзбекистонлик футболчилар Индонезияга етиб борди ва дастлабки интервьюсини берди


16:33, 10.08.2018 Спорт
 2 861

Футболчилар мамлакат пойтахтидаги “Soekarno Hatta” аэропортида кутиб олинди.

Яна саккиз кундан сўнг Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Бугун, 10 август куни Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчилар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрига етиб борди.
 
Уларни мамлакат пойтахтидаги “Soekarno Hatta” аэропортида Индонезияга 2 кун аввал етиб борган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олди.




 
Индонезияга етиб борган футболчиларимизнинг кайфияти яхши. Терма жамоа ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов Осиё ўйинлари олдидан йигитларда иштиёқ кучли эканлигини айтиб ўтди.
 
“Мусобақага тайёргарлик яхши ўтди. Йиғинлардан кўнглимиз тўлди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг ушбу мусобақага жиддий киришганмиз. Насиб қилса, Хитойдаги муваффақиятни яна бир маротаба такрорлаймиз. Клубдан рухсат олишда муаммо бўлдими? Тўғри, мусобақа FIFA кунларига тўғри келмаганлиги сабабли бу борада бироз муаммо бўлди. Аммо барибир якунда улар ҳам ўз юртим жамоасига ёрдам беришимга рухсат беришди, мени тушунишди. “Анжи” клубидагилар ҳам Осиёда чемпионликка эришганимизни билишади. Шахсан ўзимда ҳам ушбу мусобақада қатнашиш иштиёқи кучли эди. Бу ҳар бир спортчининг орзуси. Худо хоҳласа ҳаракат қилиб ватанимизга яна бир бора чемпионликни тақдим этамиз. Бизда кучли истак бор. Фақат олдинга борамиз, ортга йўл йўқ”, деди Достон Ҳамдамов.
 
Ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев эса Хитойдаги чемпионлик тасодиф эмаслигини исботлаш лозимлиги ҳақида гапирди.




 
“Узоқ парвоздан сўнг бироз чарчаган бўлсакда кайфиятимиз жуда яхши. Бироз дам олгандан сўнг машғулотларни бошлаб юборамиз. Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда ўтказдик. Бир ҳафта давомида ўйинларни таҳлил қилдик, видеотакрорларни кўриб чиқдик, рақибларни ўргандик. Биз Осиё чемпионлигини қўлга киритганмиз. Энди уни тасодиф эмаслигини исботлашни истаймиз”, деди Забиҳилло Ўринбоев.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида “B” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳ босқичида футболчиларимизга Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиблик қиладилар.
 
ОТЖ мусобақадаги илк ўйинини 14 август куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 14:00да “Пакансари” стадионида бошланади. Терма жамоа аъзолари аэропортдан тўғри Богор шаҳрига йўл олишди ва “Аston Bogor Hotel” меҳмонхонасига жойлашдилар.






 
Терма жамоа Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:
 
Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Раҳим Давронов “Машъал”
 
Ҳимоячилар:
Достонбек Турсунов «Нефтчи»
Ислом Қобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Достон Ҳамдамов “Анжи”, Россия
 
Ҳужумчилар:
Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдухолиқов “Насаф”
Андрей Сидоров “Нефтчи”
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!