...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Озарбайжонга етиб борди


13:43, 30.10.2017 Жамият
 3 142

Навоий шаҳри Туркиянинг Мерсин шаҳри билан боғланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжон Республикасига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 30 октябрь куни Бош вазир Абдулла Ариповни Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Ёқуб Айюбов кутиб олди.
 
Ушбу ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг “Баку-Тбилиси-Карс” темир йўл тармоғи очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.
 
Ушбу лойиҳада Ўзбекистон “Навоий-Туркманбоши- Баку-Тбилиси-Карс” йўналишидан фойдаланиб, Ўрта ер денгизидаги Мерсин портига чиқишни мўлжаллагани айтилган.
 
Маълумот учун, “Баку-Тбилиси-Карс” темир йўл тармоғи Озарбайжон Грузия ва Туркия ҳудудларидан ўтади. Унинг юк ўтказиш ҳажми йилига 17 млн тоннани ташкил этади. Дастлабки даврларда 1 млн йўловчи ва 6,5 млн тонна юкни ташиш режалаштирилган. Қурилиш ишлари 2016 йилнинг охирида тугалланиши режалаштирилган эди, бироқ энди қурилиш 2017 йилнинг иккинчи ярмида тугалланади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Абдулла Ариповнинг Озарбайжонга ташрифи Баку-Тбилиси-Карс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар