Бакуда бир қанча йиллардан буён режелаштирилган лойиҳа очилиши бўлиб ўтади.
Ушбу ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг “Баку-Тбилиси-Карс” темир йўл тармоғи очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги делегация бугун, 30 октябрь куни Озарбайжонга бориши хабар қилинди.
Ушбу маросимда, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия президентлари ва Грузия Бош вазири иштирок этиши режалаштирилган.
“Баку-Тбилиси-Карс” темир йўл тармоғи Озарбайжон Грузия ва Туркия ҳудудларидан ўтади. Унинг юк ўтказиш ҳажми йилига 17 млн тоннани ташкил этади. Дастлабки даврларда 1 млн йўловчи ва 6,5 млн тонна юкни ташиш режалаштирилган. Қурилиш ишлари 2016 йилнинг охирида тугалланиши режалаштирилган эди, бироқ энди қурилиш 2017 йилнинг иккинчи ярмида тугалланади.
Лойиҳанинг мақсади Хитой маҳсулотларини қисқа муддатларда Европага ўтказишдир.