...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов: “Айрим раҳбарларнинг ўқитувчини тозалашга олиб чиқиш хумори босилгани йўқ”


13:16, 21.06.2018 Жамият
 2 890

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан берган эди. Ҳукумат раҳбари яна мажбурий меҳнат масаласига тўхталди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида бугун, 21 июнь куни Халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг устувор масалаларига қаратилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда таълим тизимидаги ўрганишлар натижалари таҳлил этилиб, Президент Шавкат Мирзиёев соҳанинг ҳозирги аҳволидан мутлақо қониқмаётгани айтилди.
 
“Президентимизнинг талаби шуки, бугундан бошлаб Халқ таълими вазирлиги ва барча алоқадор ташкилотлар ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш учун ишлайди”, дейди Бош вазир Абдулла Арипов.
 
Бундан бир неча ой аввал, Бош вазир ўқитувчи ва шифокорларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши Президент томонидан қаттиқ танқид қилинганини айтиб, Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан берган эди. Ҳукумат раҳбари яна мажбурий меҳнат масаласига тўхталди.
 
“Шунча ўзгаришлардан кейин ҳам жойлардаги айрим раҳбарларнинг ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, кўча тозалатишга олиб чиқиш хумори босилгани йўқ. Бундай вазиятларда биз ОАВда эълон қилинаётган материаллар ва жамоатчилик назоратига таянамиз”, дейди Бош вазир.
 
Йиғилишнинг тўлиқ тафсилотларини тез орада тақдим этамиз. Бизни кузатишда давом этинг. 

Теглар:Абдулла Арипов Ўқитувчилар Халқ таълими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар