Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиш учун Кўксаройга борди.
Бугун, 5 сентябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиш учун Кўксаройга борди.
Кўксаройда олий даражали меҳмонни расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Абдулфаттоҳ ас-Сиси шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат мадҳиялари янграб, байроқлар кўтарилди.