Улуғбек Азизов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
“Qalampir.uz” манбасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Азизовни Тошкент молия институти ректори этиб тайинлаш бўйича тегишли қарор қабул қилинган. Кеча, 4 август куни оқшом вақтида йиғилиш ўтказилиб, Улуғбек Азизов институт профессор-ўқитувчиларига янги ректор сифатида таништирилди.
Маълумот учун, Улуғбек Азизов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари, давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи каби лавозимларда фаолият юритган.