...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов япониялик ҳамкасбини табриклаб мактуб йўллади


10:54, 05.08.2017 Жамият
 1 614

Таро Коно Япония ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япония ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Таро Конони табриклаб унга мактуб йўллади.
 
“Сизни Япония Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганингиз билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.
 
Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз ўртасида икки ва кўп томонлама муносабатларнинг барча жабҳалари бўйича 2002 йилда қабул қилинган дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот руҳида очиқ ва самарали сиёсий мулоқот ўрнатилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлашни хоҳлардим.
 
2015 йилнинг октябрь ойида Япония Бош вазири жаноб Синдзо Абенинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг муваффақиятли ўтиши Ўзбекистон-Япония муносабатларининг юқори даражада эканлигини яна бир бор кўрсатди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришга янгича суръат бахш этди.
 
Биз жаноб Синдзо Абенинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратамиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги олий даражадаги сиёсий мулоқотнинг янада ривожланиши, кўп қиррали ҳамкорлигимизни амалий мазмун билан бойитиш тарафдоримиз.
 
Аминманки, Сизнинг кўмагингизда Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва стратегик шериклик икки давлат халқлари фаровонлиги йўлида келажакда ҳам ҳар томонлама ривожланади.
 
Жаноб Коно, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятингизга зафарлар тилайман.
 
Ҳурмат билан, Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири”, - дейилади табрик мактубида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдулазиз Комилов Япония Ўзбекистон Таро Коно 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар