Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи фирма ва компаниялари вакиллари учун шарт-шароит яратиш ва улар ўртасидаги алоқаларни ўзаро қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилди.
Бугун, 12-февраль куни Деҳли шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон-Ҳиндистон мунтазам мулоқотининг давоми сифатида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг алоҳида мавзуларини муҳокама қилдилар.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг сиёсий, ишбилармон ва бошқа доиралари орасида икки мамлакат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қизиқиш ошаётганлиги қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи фирма ва компаниялари вакиллари учун шарт-шароит яратиш ва улар ўртасидаги алоқаларни ўзаро қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилди.
Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик жараёни тўғрисида ҳиндистонлик ҳамкасбига маълумот берди.
Ҳиндистон томони Афғонистон бўйича Тошкент форумини ўтказишга оид Ўзбекистон ташаббусини тўлиқ қўллаб қувватлади.