...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов ва Эрлан Абдилдаев чегара масалаларини муҳокама қилди


18:49, 21.07.2018 Жамият
 1 737

Давлатлараро чегарани делимитация қилиш ва ўтиш пунктларига оид масалаларни ечишга муҳим

Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистонда ҳамкасби Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Учрашув мобайнида, асосий эътиборни Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратиш зарур эканлигини муҳокама қилишди.
 
Жумладан, давлатлараро чегарани делимитация қилиш ва ўтиш пунктларига оид масалаларни ечиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида минтақа ва халқаро майдондаги кун тартибида турган долзарб масалалар бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Санжар Жўра

Теглар:Эрлан Абдилдаев Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар