Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.
Кеча, 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келди.
Ўзбекистон делегациясини Теҳрон аэропортида Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур кутиб олгани ҳақида хабар берилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президенти Сурен Саттарий томонидан қабул қилинади ҳамда Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф ҳамда бошқа давлат ва тижорат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказади, шунингдек, Ўзбекистон–Эрон бизнес-форумида иштирок этади.