Томонлар БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар юзасидан фикр алмашишди.
Кеча, 12-февраль куни Исломобод шаҳрига ташриф буюрган Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг кун тартиби ва БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар асосан қуйидаги масалалар юзасидан фикр алмашишди:
- ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга, аввало, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланиши;
- таъкидланганидек, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги мунтазам алоқалар Ўзбекистон ва Покистоннинг етакчи компания ва фирмалари, банк-молия тузилмалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини оптимистик руҳда баҳолаш;
- қўшни Афғонистондаги вазиятни тинч йўлга ўтиши минтақавий ҳамкорликни фаолроқ ривожлантириш имкониятини яратади. Шу нуқтайи назардан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсияда кўриб чиқишга киритилаётган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда вазирлар томонидан 2018-йили бўлиб ўтадиган турли даражалардаги Ўзбекистон-Покистон учрашувлари жадвали юзасидан фикр алмашилди.