АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан истиқболдаги ташрифлар муҳокама қилинди.
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги Нью-Йорк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.