БМТ бош қароргоҳида “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари” мавзусидаги тадбир ўтказилди.
Айни дамда амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча, 18 январь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг олий даражадаги “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари” мавзусидаги тадбирида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Қозоғистон раислиги доирасида ўтказилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг тадбирида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари нутқ сўзлаган.