
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий қутлови ва ҳурматини Эрон президенти ва халқига етказган.
.jpg)
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилингани айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг 11 сентябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви ва музокаралари Ўзбекистон–Эрон муносабатларини кенгайтиришнинг йўналишларини аниқлаш имконини бергани қайд этилди.
Бундан ташқари, учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақа сиёсатига доир масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Аввалроқ, Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Теҳронда Эрон Саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Шариатмадари, Ташқи ишлар вазири Жавад Зарифлар билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.