...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов БМТ Минтақавий маркази раҳбари билан учрашди


09:53, 01.05.2017 Жамият
 1 707

БМТ Минтақавий маркази кун тартибининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Кеча, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашди.
 
ТИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон билан БМТ, шунингдек, МОПДММ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, БМТ Минтақавий маркази кун тартибининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида иштирок этмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов БМТ Марказий Осиё + Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар