...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов: “Чехия Ўзбекистоннинг Европадаги энг муҳим ва ишончли ҳамкори”


22:57, 03.01.2018 Жамият
 2 276

Абдулазиз Комилов Чехия Ўзбекистоннинг Европадаги энг муҳим ва ишончли ҳамкори сифатида кўрилишига алоҳида урғу берди.

Жорий йилнинг 1 январь куни  Ўзбекистон ва Чехия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мартин Стропницкийга табрикнома йўллади.
 
“Сизни муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан қутлашдан чин дилдан мамнунман.
 
Ўтган давр мобайнида икки мамлакат ўртасида тенг ва дўстона муносабатлар ўрнатилди, шунингдек, турли соҳаларда самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликда катта тажриба орттирилди”, деб бошланади мактуб.  
 
Абдулазиз Комилов Чехия Ўзбекистоннинг Европадаги энг муҳим ва ишончли ҳамкори сифатида кўрилишига алоҳида урғу бериб, муносабатларнинг келажагига улкан ишонч билан қарашини, кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлайди.
 
“Ишончим комилки, Ўзбекистон Республикаси ва Чехия ўртасидаги ҳамкорликнинг кучли сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослари бундан кейин ҳам икки томонлама муносабатларни изчил ва барқарор ривожлантиришга хизмат қилади.
 
Ушбу ажойиб фурсатдан фойдаланиб, Янги йил билан табриклайман ва Сиз, жаноб Вазирга, сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва масъулиятли ишингизда муваффақиятлар тилайман!”, дейилади мактуб якунида. 

Теглар:Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар