Ўзбекистон ва Россия ТИВ вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг долзарб масалалари, МДҲ кун тартиби, баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишди.
Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари олий даражадаги Ўзбекистон-Россия учрашувларига тайёргарликнинг боришини ҳам муҳокама қилишди.