Полиция ходимлари ўқ узган аёл руҳий хаста бўлиб чиқди.
Галлатин шаҳри полиция департаменти, Теннесиси штатидаги полиция ходимига болта билан ташланган аёлнинг умрининг сўнги сония 40 сонияси тасвирга олинган видеолавҳани интернет тармоғи орқали тарқатиб юборди, деб ёзади “Mediarepost.ru” нашри.
Ушбу воқеа жорий йилнинг 6 апрель куни содир бўлган. Ҳуқуқ тартибот органлари ва мол-мулк депортаменти ходимлари фуқаро Ларонда Суэтт хонадонига уйни бўшатиши кераклиги ҳақидаги огоҳлантириш хати билан келишади. Огоҳлантиришга кўра, уй эгаси коммунал тўловларни ўз вақтида тўламагани учун ҳукумат уни уйдан чиқариб юбориши керак эди.
Уй тўловларини ўз вақтида тўламаган аёл чақирилмаган меҳмонлар билан тил топиша олмади. Жаҳл отига минган аёлнинг қўлига болта тушадию бир зарб билан департамент ходимларидан бирини енгилгина яралайди. Аёлга кучлари етмаслиги ва вазият назоратдан чиқиб кетганини ҳисобга олиб, улар ёрдамга полицияни чақиришга мажбур бўлишади. Воқеа жойига етиб келган полиция офицери Жеймс Спрей тўпалондан ҳайратга тушади.
Жеймс машинасидан тушибоқ аёлни тўппонча билан нишонга олади. Аёл буни кўради, бироқ пинагини ҳам бузмай полиция ходими томонга болтани ўқталиб югуриб кела бошлайди.
Жеймс Спрей аввалига аёлни ерга ётишга ва қўлидаги буюмни ерга қўйишга чақириб бир неча қадам орқага юради. Аёл эса гўё ҳеч нарса эшитмагандек югуришда давом этади. Шу онда полициячи аёлга қарата ўқ узади.

Воқеа жойига келган тиббиёт ходимлари уни шифохонага олиб боришга улгуришди, аммо Ларонда Суэтт бир неча жойидан яралангани туфайли вафот этади. Марҳуманинг қизи унинг руҳий касалликдан азият чекканини айтган.
“Полиция ходимлари муомала қилишдан аввал онамнинг характерини ўрганишлари, сўнг уйга келишлари, унинг ҳолатини ҳисобга олишлари керак эди”, – дейди у.
Айни дамда офицер Спрей лавозимидан четлатилган. Махсус комиссия воқеа тафсилотларини ҳисоб олиб, полиция ходимининг воқеа вақтидаги ҳаракатларини ўрганмоқда.

Умида Якубова