...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раъно Ярашева қизи ва ўзига гўзаллик салони очди


17:44, 08.04.2016 Шоу-бизнес
 17 953

Ушбу гўзаллик салонининг илк мижозлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Лола Элтоева, Зиёда Қубулова, хонанда Фаррух Аҳмедов бўлишди.

Шоу-бизнес бугунги кун хонандаси ёки актёридан нафақат саҳнадаги иқтеъдодни, балки тадбиркорлик қобилиятини ҳам талаб қиляпти. Шу сабабми ё эртани ўйлабми санъаткорлар орасида қўлига сармоя тушганда, бирор бизнесни бошлаб қўйиш аллақачон урфга кирди. Бундан аввал актриса Зарина Низомиддинова, хонандалар Манзура ва Лола Йўлдошева шахсий бизнесларини ташкил қилишган эди. Афсуски, бу аёллар тадбиркорликда нўноқ чиқиб, фаолият узоққа бормади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ҳам ресторан очган эди. Эшитишимизча, бугун хонанданинг ошиғи олчи. Хонанда Муниса Ризаева очган либослар дўкони ҳам анча тилга тушиб қолди.
 
Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ва қизи Мадина Мумтозга тегишли “Нур Раъно” номли икки гўзаллик салони иш бошлади. Маълумотларга қараганда, Раъно Ярашеванинг гўзаллик салони аввал ҳам фаолият юритган. Актриса анча уринган, оҳори кетиб, кўриниши эскирган гўзаллик салони буткул янги ҳолатга келтирилганини айтди. Ушбу гўзаллик салонининг илк мижозлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Лола Элтоева, Зиёда Қубулова, хонанда Фаррух Аҳмедов бўлишди.
 
Мадина Мумтоз гўзаллик салони очилишини ўтказгач, бугун турмуш ўртоғи билан саёҳат учун Истанбул шаҳрига жўнаб кетаётганини маълум қилди. Сафардан бир қатор ижодий янгиликлар билан қайтишни режалаштираётган хонанда тез орада Озарбайжонлик қўшиқчи Аҳмед Мустафоев билан куйлаган дуэтини тақдим этиш ниятида эканини маълум қилди. 

Теглар:Раъно Ярашева Мадина Мумтоз Манзура Лола Элтоева Муниса Ризаева Мавлуда Асалхўжаева Зарина Низомиддинова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
07:39 17.04.2016

Пул бўлгандан кейин очадида келажакка замин яратиш керакку, шуниям овоза қилиш шартми, ё салонга келишсин реклама қиберинглар дейишдими



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!