...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испаниялик фуқаро уйига тўплаган чиқиндилари орасидан жонсиз ҳолда топилди


17:19, 08.04.2016 Олам
 4 111

51 ёшли фуқаро 6 кун давомида Facebook ва WhatsApp кирмагач, қидирувга берилди.

Испаниянинг Виго шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида 51 ёшли фуқаронинг жасади топилди. У патологик “тўплаш синдроми”га чалинганлиги туфайли марҳум истиқомат қилган уйнинг ичи мисли кўрилмаган даражада, турли кераксиз буюмлар билан тўлиб кетган эди. The Local нашри берган маълумотларга кўра, эркак 6 кун давомида ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларидан фойдаланмаганидан кейин, унинг дўсти бу воқеа ҳақида полицияга хабар берган

Қидирувга берилган шахсни энг аввал ўз уйидан излаб кўриш мақсадида полиция унинг яшаш манзилига келган. Бироқ уйнинг ичидан келаётган бадбўй ва нохуш ҳид ҳамда хонага уйиб ташланган турли буюмлар туфайли анча вақтгача улар ичкарига кира олишмаган.

Уйи чиқиндихонага айланган эркакнинг жасади эшикдан узоқ бўлмаган масофада, чиқиндилар орасидан топилди. Жасадни уй ичидан олиб чиқиб кетиш учун ўт ўчирувчиларнинг ёрдамлари керак бўлди.

Маълумот учун, патологик “тўплаш синдроми” фанда Диоген синдроми номи билан ҳам юритилади. Бу руҳий касаллик бўлиб, ўзига нисбатан эҳтиётсизлик ҳисси, жамиятдан ўзини тортиш, турли кераксиз буюмларни эҳтиёш бўлмаса ҳам тўплаш билан характерланади.
Умида Якубова

Теглар:Испания WhatsApp Facebook Диоген 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!