Мотам маросими қаерда ва қандай ўтказилиши ҳали маълум эмас.
Санкт-Петербургнинг фахрий фуқароси, ёзувчи Даниил Гранин 99 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко дафн маросимини ташкил этишни буюрди. Аммо мотам маросими қаерда ва қандай ўтказилиши ҳали маълум эмас.
Даниил Гранин – ёзувчи, Улуғ ватан уруши қатнашчиси. У 1919 йил 1 январда таваллуд топган. У ўз ижодини 1940 йилларда бошлаган ва илк ҳикояси “Юлдуз” журналида чоп этилган. 1954 йилда унинг “Изловчилар” (“Искатели”) романи, 1962 йилда “Мен бўронга кетяпман” (“Иду на грозу”) романлари нашр этилган. Унинг асарлари асосида кўплаб ҳужжатли фильмлар суратга олинган.
1987 йилда Алес Адамович билан ҳаммуаллифликда “Қамал китоби” (“Блокадная книга”) романини ёзган. 2011 йилда эса урушдаги қийинчиликлар, даҳшатли воқеалар акс этган “Менинг лейтенантим” романи дунё юзини кўрган.

Нигина Ҳакимова