8 мартнинг келиб чиқиш тарихини биласизми? Клара Цеткин ҳақида эшитганмисиз?
Баҳор – аёллар каби нозик, улар каби гўзал ва тароватли фасл. Бежиз уни фасллар келинчаги дейишмайди. 8 март байрами яқинлашгани сари баҳор кириб келганини янада тўлароқ, янада юракдан ҳис қиласиз. Кимдир онаси, яна кимдир вафодор ёрини, яна кимдир бўлажак турмуш ўртоғи, опа-синглиси, устози, синфдоши, қўйингки ўзи таниган-билган нозик ҳилқат вакилларини табриклашга, бир оғиз ширин сўз билан кўнглини олишга ошиқади. Гулларнинг энг нафисини, совғанинг энг сарасини ахтарамиз. Унга қалбимизни, бор меҳр муҳаббатимизни жо этамиз. Нега? Шу чоқ онамизнинг тунларни бедор ўтказиб, йўлимизга кўз тикиб утирган суврати гадаланади. Ёримизнинг илиқ сўзлари қулоғимиз остида жаранг сочгандек, меҳрибон опамиз, синглимизнинг кўзларида нур қалбимизни ёритгандек бўлади.
Аёлларсиз ҳам ҳаёт бор, аслида дунёни эркаклар ушлаб турибди, дейишга устамиз. Бир кун улар йўқ бўлсинчи, қай кўйга тушишимизни ўзимиз биламиз, холос. Яширамиз, ҳар доим ҳам мен сизни яхши кўраман дейишга кўпинча ботина олмаймиз, ич-ичимиздан нимадир йўл қўймайди. Ишдан чарчаб қайтганимизда бир пиёла чой тутиб, иссиқ овқатимизни олдимизга қўядиган ҳам, дардга чалинсак парвона ҳам улар. Оқ сутнинг ҳаққию ширин фарзандлар учун унинг олдаги қарзимизни айтмаса ҳам бўлади.
Мўтабар она, садоқатли умр йўлдош, меҳрибон опа-сингилларимиз учун бир кунлик байрам жуда оз. Уларни ҳар кун ардоқласак, дунё қувончларини улашсак арзийди.
Келинг энди бироз мазкур байрамнинг тарихига назар ташласак. Нима учун 8 март куни халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонланади? Клара Цеткин ҳақида эшитганмисиз? Ҳа майли, унда диққат қилинг.
Гарчи бу кун ҳозирда энг севимли ва нафис байрамлардан бири бўлса-да, дастлаб сиёсий хусусиятга эга бўлган. Бу мавлуд баҳорнинг илк кунларида нишонланадиган байрам эмас, балки аёлларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиш, эркаклар билан ижтимоий ҳаётда, оилада ва сайловларда тенг ҳуқуқли бўлиш учун курашидан иборат кун эди. Бу курашнинг ижобий натижасини бугун байрам қилмоқдамиз.
Бу байрамнинг пайдо бўлиши борасида икки хил талқин бор. Уларнинг бирига кўра, 1910 йилда Копенгагендаги Халқаро аёллар конференциясида Клара Цеткин исмли аёл кун тартибига йилнинг бир кунини танлаб, шу кунда бутун жамият эътиборини аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий тенг ҳуқуқлилик масалаларига қаратишга чақиради. Бу кун сифатида 8 март санаси танланади. Савол туғилади, нимага айнан 8 март? Чунки, 1857 йилнинг 8 мартида Нью-Йоркда текстилчи аёллар томонидан “бўш кастрюлькалар марши” ўтказилган ва шу ном билан тарихга муҳрланган.
Аёллар байрами айнан 8 март куни нишонланишининг иккинчи талқини ҳам мавжуд. Бу ҳақда деярли эшитмагандирсиз. Афсоналарга кўра, форс шоҳи Ксеркс севиб қолган Эсфирь исмли қиз ўзининг мафтункорлигидан фойдаланиб, яҳудий халқининг қириб ташланишини олдини олади. Бу яҳудий календарига кўра 13 Адар кунида содир бўлган ва бу кунни Пурим байрами сифатида нишонлай бошлашган. Яҳудий календари бўйича Пурим байрами
1910 йил 8 мартга тўғри келган ва Клара Цеткин айнан шу кунда аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиши масаласини ўртага ташлайди. Юқоридаги икки талқиндан қайси бири ҳақиқатга яқин, бизга номаълум. Гарчи осонликча эришилмаган бўлса-да, 1913 йилдан бери 8 март доимий равишда хотин-қизлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

8 март қаерда нишонланмайди?
8 март санаси “Халқаро хотин-қизлар куни” сифатидаги расмий мақомини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорига кўра, 1975 йилда қўлга киритган. Байрамнинг рамзи бинафшаранг тасма ҳисобланади. Гарчи мазкур байрам халқаро ҳисобланса-да, дунёнинг барча давлатларида нишонланмайди, баъзи давлатларда эса иш куни деб белгиланган.
Озарбайжон, Россия, Арманистон, Украина, Шимолий Корея, Хитой, Буркина-Фасо ва бошқа давлатларда 8 март куни миллий байрам сифатида нишонланади. Бу байрам йилдан йилга қулоч ёзиб, уни нишонлайдиган давлатлар сони ҳам ортиб бормоқда.
Дунёнинг турли мамлакатларида мазкур байрамга ҳар хил муносабат билдирилади. Масалан, Германия ва Польшада 8 март дам олиш куни эмас ва социалистик илдизларга эга ҳисобланади. Германияда, худди Франциядагидек бу сана “Оналар куни” сифатида май ойида нишонланади.
Ўзбекистон Республикасида эса бу байрам кенг миқиёсида нишонланиб келинади. Умуман олганда, мамлакатимизда аёлларга, хотин-қизларга қаратилаётган эътиборни юксак даражада баҳолаш мумкин. Ўқитувчи, шифокор, санъаткор, фермер, ҳисобчи, журналист, тадбиркор, спортчи бўлишидан қатъи назар ҳар бир аёлнинг жамиятга ўз ўрнини топишига, орзу ва истакларини рўёбга чиқариш, фарзандларини комил инсон қилиб тарбиялашига барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
Биз Qalampir.uz сайти жамоаси номидан барча хотин-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
Руслан Сулаймонов