...
МЕНЮ
ONLINE TV

7 кун: Ўзбекистон футболида қандай ўзгаришлар кузатилди?


16:40, 07.08.2017 Спорт
 3 155

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида ўз ўрнини сақлаб, 169 очко билан 59-поғонада бормоқда.

Жорий йилнинг 31 июлидан 6 август кунига қадар Ўзбекистон футболида кузатилган ўзгаришлар ва янгиликлардан бохабар бўлинг.
 
1. ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви сингапурлик ҳакамларга топширилди. Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тзу Лианг Ли ва Мин Киат Ронни Ко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Ху Чуан Фу бажаради.


 
2. Ўзбекистон жаҳон рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди. Айни дамда терма жамоа 169 очко билан жаҳон рейтингида 59-поғонада бормоқда.


 
3. Олий Лига учрашувларини “Mycujoo.tv” сайтида онлайн трансляция қилиш йўлга қўйилди. 16-турнинг бир қатор ўйинлари тўғридан тўғри трансляция қилинди.


 
4. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги икки ўйини олдидан 25 август куни Тошкентда Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.


 
5. Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўртоқлик ўйинида Тожикистонни 5:4 ҳисобида мағлуб қилиб, иккинчи ўйинда 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди.


 
6. Грузиялик мураббий Шота Арвеладзе бошқараётган “Пахтакор” дебют учрашувда етарли натижага эриша олмади. “Шерлар” Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобидан дуранг натижага эришишди.


 
7. Ўзбекистонлик собиқ футболчи Азамат Абдураимов Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтаётган EXPO—2017 мусобақасида иштирок этаётган Жаҳон термаси сафида икки марта майдонга тушиб, ҳар икки учрашувда ҳам 1 тадан гол уришга эришди.


 
Шунингдек, Абдураимовнинг жамоадошлари Қозоғистоннинг 35 ёшдан катта футболчиларини 7:4 ҳисобида мағлуб этиб, Германия устидан 7:6 ҳисобида муваффақият қозонди ва гуруҳни 1-ўринда якунлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон футболи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!