Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятидан доимий прописка берилишини бўйича илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари рўйхат билан танишинг.
Ҳукумат қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланган.
Ушбу рўйхатга 65 та давлат ташкилоти киритилган, хусусан:
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси*.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати*.
Марказий сайлов комиссияси.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги.
Тошкент вилояти ҳокимлиги.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги*.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги*.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги.
Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги.
“Ўзархив” агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.
“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси.
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти.
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси.
“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси.
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси.
“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти.
Изоҳ: 1, 2 ва 3-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси) аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда — уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланади.
* 7, 8, 23 ва 26-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома тегишли равишда ушбу органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланади.
16, 27, 36, 39, 42-бандларда кўрсатилган ташкилотларнинг номлари ўзгарганлиги муносабати билан ҳозирда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритилмоқда.