Бугун, 4 сентябрдан эътиборан Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларда ўқув жараёнлари бошланди.
Жорий йилда мамлакатимиз бўйлаб 640 минг нафар ўғил-қиз мактабнинг 1-синфига қабул қилинди. Анъанага кўра, уларга “Президент совғаси” топширилди.
Ўтган 10 йил давомида 5 миллион 395 минг 139 нафар болажонлар “Президент совға”лари қабул қилиб олганлар. Бу йил ҳам, Президент номидан мактабга илк бор қадам қўйган ўқувчиларга “Президент совғаси” сифатида тақдим этиш учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи сумкасидан иборат совғалар тайёрланиб, таълим муассасаларига етказиб берилди.