...
МЕНЮ
ONLINE TV

50 нафар япониялик Курилга визасиз келади


12:39, 14.08.2017 Олам
 1 662

2017 йилнинг 30 август куни 50 нафар япониялик Курил архипелагидаги Жанубий Курил ҳудудига визасиз келади.

2017 йилнинг 30 август куни 50 нафар япониялик Курил архипелагидаги Жанубий Курил ҳудудига Хабомаидаги аждодлари қабрини зиёрат қилгани келади. Бу ҳақда Япониянинг “Mainichi” газетаси хабар бермоқда.
 
Россия ва Япония ўртасида можароли ҳудуд сифатида эътироф этилувчи ороллар гуруҳи бўйича келишувларга эришилган. Бунга кўра, Курил ҳудудида аввал истиқомат қилган японлар ўз аждодлари қабрларини зиёрат қилиш учун ташриф буюрганда виза талаб этилмайди. Гуруҳ икки кун давомида орол ҳудудида бўлади.
 
2017 йилнинг апрель ойида эришилган келишувларга кўра махсус белгига эга бўлган фуқаролар Россия ҳудудига визасиз кириши мумкин.
 
Маълумот учун, Япония томони кўп йиллардан буён Хабомаи архипелаги, Итуруп, Кунашир, Шикотан оролларига нисбатан эгалик борасида даъво қилади. Бироқ Россия Федерацияси Жанубий Курил ҳудуди иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича собиқ Иттифоққа берилган. Шу сабабли бу ҳудудларда Россия суверенитети ўрнатилгани айтилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Япония Россия Федерацияси Курил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!