...
МЕНЮ
ONLINE TV

50 минг доллар ўғирламоқчи бўлган “синфдош” қўлга олинди


10:14, 16.10.2017 Жамият
 5 290

Қувалик тадбиркор йиллар давомида йиғиб келаётган 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари борлигини гап орасида синфдошига айтиб қўяди...

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор маълумот асосида бошқарма ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда босқинчилик жиноятини олдини олиш мақсадида тадбир ўтказилди.
 
Қувалик тадбиркор Ю.А. йиллар давомида йиғиб келаётган 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари борлигини гап орасида синфдоши А.Т.га айтиб қўяди. А.Т. эса дўстининг пулларини қандай қилиб бўлса ҳам қўлга киритиш режасини тузади. Ушбу ғаразли ишига С.А.ни ҳам жалб қилади.
 
Улар режани амалга ошириш белгиланган куни тунда Ю.А.нинг хонадонига девор орқали тушаётганларида вилоят ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тезкор ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
 
Суриштирув ишлари давомида жиноий гуруҳ аъзоларидан аёллар калготкасидан ясалган қора рангли ниқоб, бир дона қалпоқ, икки дона арқон (!) ашёвий далил сифатида олинди.
 
Муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси ва 277-моддаси билан икки маротаба судланган, 1962 йилда туғилган Т.А. ҳамда муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси билан икки маротаба судланган, 1978 йилда туғилган С.А.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўғирлик жинояти фош этилди Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар