...
МЕНЮ
ONLINE TV

5 тонналик катта қозон ўз жойига ўрнатилди


19:43, 18.03.2018 Жамият
 11 042

Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси ходимлари томонидан мега қозонни ўрнатиш мақсадида мазкур истироҳат боғида муҳандислик-техник ишлари амалга оширилди.

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида республикамиз бўйлаб кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.
 
Ана шундай тадбирладан бири Наманган вилоятида бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 17 март куни Наманган вилояти Наманган шаҳридаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номли маданият ва истироҳат боғига 6 тонна сумалак тайёрлаш учун Тошкент вилоятида жойлашган “Ангрен тоғ металлургия комбинати”дан оғирлиги 5 тонна келадиган махсус қозон ва ўчоқ олиб келинди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
 
Таъкидлаш жозики, ташкил этилган тадбирда Наманган вилояти Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси ходимлари томонидан мега қозонни ўрнатиш мақсадида мазкур истироҳат боғида муҳандислик-техник ишлари амалга оширилди. Унда бошқарма бошлиғининг ўринбосари И.Ибрагимов раҳбарлигида 12 нафар қутқарувчилар ҳамда 1 та махсус-техника (автокран) жалб қилинди.
 
Умид қиламизки, бу каби тадбирларниг ташкил қилилиниши ўтказиладиган байрам сайлининг кўркига айланади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Наманган сумалак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар