Президент Ислом Каримов дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги Қарорга имзо чекди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 12 февралдаги Қарорига кўра, Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йилнинг 7 март кунига кўчирилди.
Шунингдек, 2016 йилнинг 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилинди.