Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.
Гап шундаки, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент шаҳарида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Nexia русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган.
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Телов қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ангрен арматура изоляторлаш заводи” МЧЖ олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Ангрен шаҳрида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.