Болгарияда ҳалокатга учраган микроавтобусни аввал жиноят содир этган 16 ёшли йигит бошқарган.
Германиянинг Кёльн шаҳрида шаҳарлараро қатновчи тезюрар поезд ҳаокатга учраб, ўз рельсидан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Koelnische Rundschau” агентлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, поезд ичида фақатгина машинистнинг ўзи бўлган ва унга шикаст етмаган. Поезднинг рельси чиқиб кетиши сабаб темир йўлга зарар етган ва ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган.
Болгарияда микроавтобус ҳалокатга учраши оқибатида 10 киши қурбон бўлди, яна 8 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда “bTV” хабар тарқатди. Автобус ичида ноқонуний муҳожирлар бўлишган. Мамлакат Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишича, микроавтобусни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ва аввал жиноят содир этган 16 ёшли йигит бошқарган. У воқеа жойида жон берган. Шикастланганлар шифохонага етказилган. Улар Афғонистон ва Покистон фуқаролари эканини маълум қилишган.
4 июнь куни Одессада ҳам йирик ЙТҲ рўй берди. ВАЗ-2101 автомобили йўл четидаги дарахтга урилган. Транспорт воситасининг тезлиги катта бўлган бўлиши мумкин. Автоҳалокат 4 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Яна 1 киши жароҳат олди. Унинг сўзларига кўра, машинадаги кишилар балиқ овига боришган ва тунда ухлашмаган. Ҳаракат вақтида ҳайдовчининг ухлаб қолгани туфайли ЙТҲ юзага келган. “Бессарабия INFORM” агентлигида келтирилишича, воқеа тонгги соат 06:00 да содир бўлган, аммо йўл четида ҳалокатга учраган автомобиль ҳақида тегишли ташкилотларга 2 соат ўтиб хабар берилган.