Лондон кўпригида микроавтубос ҳайдовчиси пиёдаларни босиб кетган.
4 июнга ўтар кечаси Англия пойтахти Лондонда бир қатор терактлар содир этилгани ҳақида хабар бергандик. Сўнгги маълумотларга кўра, мудҳиш ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ва 48 киши жароҳат олганди. Жароҳатланган инсонларнинг 21 нафари ўлим ҳолатида.
Бугун, 5 июнь куни ИШИД террорчилик гуруҳи Лондондаги теракт жавобгарлигини ўз зиммасига олди.
Эслатиб ўтамиз, Лондон кўпригида микроавтубос ҳайдовчиси пиёдаларни босиб кетган. Сўнгра яқин орада жойлашган Боро бозорида совуқ қуролдан фойдаланган ҳолда одамларга ҳужум қилинган. Айрим маълумотларга кўра, одамларни босиб кетган автомобиль ичидан 3 нафар қуролланган одам чиқиб келган, икки нафарини полиция отиб ўлдирган, бир нафари қочишга улгурган.
Маълумот учун, ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари томонидан “террорчилик гуруҳи” деб топилган.

Акмал Эшонхонов