Ўтган йиллар давомида бу каби форумлар Абу Даби, Истанбул, Деҳли, Бали ва дунёнинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтган. Энди навбат – Тошкент шаҳрига.
Тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистонга минтақа ахборот маконидаги етакчи телекомпаниялар ва медиа корпорациялари раҳбарлари, жами 50 га яқин олий мартабали меҳмонлар ташриф буюришади. Ўтган йиллар давомида бу каби форумлар Абу Даби, Истанбул, Деҳли, Бали ва дунёнинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтган. Энди навбат – Тошкент шаҳрига.
ABU йиғилиши 4 май куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Шу куннинг ўзида юқори мартабали меҳмонлар шарафига Ўзбекистон ҳукумати томонидан тантанали қабул маросими ҳам режалаштирилган. Шунингдек, дастурда Самарқандга ташриф буюриш, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларининг диққатга савозор жойларига хорижий операторлар гуруҳлари учун медиа-турлар ўтказиш ўрин олган. Хусусан, “TRT” (Tуркия), Doordashan (Ҳиндистон), CCTV (Хитой), Qozog'iston RTRK телеканаллари Ўзбекистон ва унинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида махсус лойиҳалар тайёрлашни режалаштиришмоқда.
ABU’нинг учрашувини Тошкентда ташкил этишдан асосий мақсад – телевидение ва радиоэшиттириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, Ўзбекистоннинг жаҳон медиа майдонидаги ролини кучайтириш ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришдан иборат. Бундай кўламдаги тадбир минтақадаги етакчи теле- ва радиоэшиттириш ташкилотлари томонидан мамлакатимизга қизиқишини ошириш ва шу орқали Ўзбекистондаги, жумладан, телевидение соҳасидаги ўзгаришларни Осиё-Тинч океани минтақасининг кўп миллионли аудиториясига етказиш учун замин яратиши кутилмоқда.
Тошкентдаги йиғилиш қатнашчилари орасида ABU’нинг бош котиби Жавад Моттаги, Япония радиоэшиттириш корпорацияси – NHK’нинг президенти, ABU вице-президенти Уэда Рёичи, NHK World’нинг бош директори Имамура Кеичи, DDI Doordarshan Директори, ABU Ижрочи президенти Саҳа Суприя, TRT бош директори Эрен Иброҳим, Хитойнинг CCTV вице-президенти Сун Юшенг, Индонезия RRI вице-президенти Модаммад Роҳануддин, Shri Lanka MTV канали раҳбари Вирасингҳе Недра, IRIB Президенти маслаҳатчиси, Эрон халқаро муносабатлар маркази директори Аббос Насир Таҳерий, шунингдек, Корея (KBS), Малайзия (RTM), Макао, Покистон, Афғонистон, Қозоғистон, Туркманистоннинг телерадиокомпанияларининг раҳбарлари иштирок этади. Таъкидлаш жоизки, бугун ABU’нинг ўзи дунёнинг 69 мамлакатидаги 281 ташкилотни ўз ичига олади, бу эса сайёрамиз умумий аҳолисининг 3,5 миллиард нафарлик аудиториясини қамраб олади.
Осиё-Тинч океани минтақаси радиоэшиттиришлар уюшмаси (ABU) 1964 йил 1 июлда ташкил этилган телевидение ва радиоэшиттириш ташкилотлари уюшмаси бўлиб, сиёсий ва тижорат мақсадларини кўзламайди. Бугунги кунда бутун дунёдаги телерадиоэттирувчиларни бирлаштирувчи энг йирик ташкилот – ABU’нинг асосий мақсади телевидение янгиликларини алмашиш, қўшма телевизион лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш орқали телерадиоэшиттириш ташкилотларининг ривожига ҳисса қўшиш ва халқаро форумлар, спорт тадбирларини ёритиш, минтақавий мусобақалар ва тадбирларни ёритиш этиш учун ҳуқуқни қўлга киритишда кўмаклашиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси 2004 йилдан буён АBU таркибига киради. 2015 йилдан бошлаб MTРK KBS (Корея), NHK - (Япония), CCTV (Хитой), RTM (Малайзия) каби етакчи телекомпаниялар қаторида Маъмурий Кенгашнинг маслаҳатчиси ҳисобланади. 2015 ва 2017 йилларда MTРK Тошкентда икки медиа форум ташкил этди ва бутун дунёдан 100 дан зиёд хорижий меҳмонларни қабул қилди.
ABU Маъмурий Кенгаши ABU Бош Ассамблеясининг йиғилишида ABU’нинг барча тенг ҳуқуқли аъзолари орасидан 3 йил муддатга сайланган 17 нафар аъзодан иборат. Кенгаш йиғилишлари йилига 2 марта бўлиб ўтади, унда ABU’нинг сиёсий ва молиявий масалалари ҳамда бошқа долзарб вазифалар муҳокама этилади.
ABU ҳар йили октябр ойи охирида Кенгашнинг келажакдаги иш стратегияларини режалаштириш ва умумлаштириш учун Бош Ассамблея ташкил этади. Ўзбекистон MTРK 2014-2016 йилларда ABU 51, 52 ва 53 - Бош Ассамблеяларида иштирок этган.