Бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилинганда, 19 та ҳолатнинг 11 таси, яъни 58 фоизи ишчи-ходимларнинг баландликдан тушиб кетиши билан боғлиқлиги маълум қилинди.
19 та қурилиш ташкилотларида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилинганда, 19 та ҳолатнинг 11 таси, яъни 58 фоизи ишчи-ходимларнинг баландликдан тушиб кетиши билан боғлиқлиги маълум қилинди.
Ўқув семинарида сўзга чиққан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қашқадарё бўлими, “Ўздавенергоназорат” инспекцияси Қашқадарё бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, вилоят вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси масъул ходимлари йиғилиш иштирокчиларига корхоналарда, жумладан қурилиш ташкилотларида ишларни хавфсиз олиб бориш, ишни тўғри ташкил этиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тартиблари бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини беришди.