Париждаги ЙТҲ сабаб 65 киши жароҳат олди. Ҳиндистонда эса 30 та автомбиль тўқнашуви рўй берди
Воқеа эрталаб содир бўлган. Автоҳалокат юк ташувчи автомобиль, 2 та автобус ва 4 та енгил машина тўқнашуви сабаб юзага келган.
ЙТҲ сабаб жароҳатланганлардан 5 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Айни вақтгача ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб боришяпти. Ҳалокат ҳудудига 100 та ўт ўчириш хазмати вакиллари жалб қилинганлиги хабар қилинди.
29 январь куни ҳам шунга ўхшаш йирик ЙТҲ Ҳиндистонда содир бўлган эди. Бу ҳақда “NDTV” телеканали хабар қилган.
Ҳиндистонда юз берган автоҳалокат 30 та транспорт воситаси, хусусан, юк ташувчи автомобиль, автобус ва енгил машиналар иштирокида содир бўлган. Ҳалокатга туман сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 15 киши жароҳатланган.