...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонда қор кўчкиси туфайли ўнга яқин киши вафот этди


15:33, 30.01.2017 Олам
 2 817

Дам олиш кунларининг ўзида 10 киши автоҳалокатлар қурбонига айланган.

29 январдан 30 январга ўтар кечаси Тожикистон тоғларида қор кўчкиси юзага келди. Оқибатда эса 7 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, тоғли Бадахшон вилояти ҳудудида 2 киши вафот этган. Яна 5 киши Душанбе-Хўжанд автотрассасида ҳаётдан кўз юмган.
 
Ўтган сутка давомида бу автотрассасада 40 марта қор кўчкиси кузатилгани айтилмоқда. Хавфли ҳудудлардан 800 дан зиёд киши эвакуация қилинган.
 
Тожикистон “News.tj” сайти хабарига кўра, мамлакатда бир неча кундан бери ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўнлаб йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган. Хусусан, дам олиш кунларининг ўзида 10 киши автоҳалокатлар қурбонига айланган.
 
3 киши жамоат транспорти иштирокидаги ЙТҲ оқибатида вафот этган бўлса, Фахробод довонида яна 4 нафар ёш йигитлар ҳаётдан кўз юмишган.
Дурдона Расулова

Теглар:Тожикистон Қор кўчкиси Душанбе ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!