Кўрфаздаги уруш вақтидан буён илк марта Саудия Арабистони ва Ироқ чегара пости очиш ҳақида ҳам келишувга эришишлари кутилмоқда.
Ар-Риёддан Бағдодга йўналтирилган рейс “Flynas” авиакомпанияси самолёти орқали амалга оширилди.
Бугун, 19 октябрь куни шунингдек, “Saudia” миллий авиакомпанияси самолёти ҳам Ироққа парвоз қилиши кутилмоқда.
Саудия Арабистони ва Ироқ Кўрфаздаги уруш вақтидан буён илк марта чегара борасида ҳам келишувга эришиш арафасида турибди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Flynas брендига эга ҳаво йўллари ширкати Ироққа ҳаво йўли орқали йўловчилар қатновини йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.