Ўзбекистон 2017 йил 1 апрелдан 15 мамлакат сайёҳлари учун виза бекор қилиши ҳамда 12 давлатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши қайд этилганди.
Ушбу фармонда Ўзбекистон 2017 йил 1 апрелдан 15 мамлакат сайёҳлари учун визани бекор қилиши ҳамда 12 давлатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши қайд этилганди.
Фармоннинг кучга кириш муддати узайтилирилди. Ўзбекистонга киришда 27 та давлат фуқаролари учун виза талаб қилинмаслиги тўғрисидаги фармон 2021 йилдан кучга кирадиган бўлди.
Фармоннинг кучга кириш муддатини узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва бошқа қатор вазирлик ва идоралар томонидан билдирилди.
Шу тариқа, Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония сайёҳлари 30 кунгача муддат давомида ва Бельгия, Индонезия, ХХР, Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 55 ёшга тўлган фуқаролари 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган бўлди.