Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2263 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Жумладан, жорий йилнинг 24 июнь куни Тошкент шаҳрида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Уларда 7 киши тан жароҳати олган, 1 нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2263 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 750 тасини қўпол турдаги, 7 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1012 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 468 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 544 тасини эса белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.