Авиаҳалокатда 217 нафар йўловчи ва яна 7 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлган...
2015 йилнинг 31 октябрида Мисрдаги Шарм-аш-Шайх шаҳридан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига парвоз қилган “Когалимавиа” компаниясининг А-321 самолёти Синай водийсида ҳалокатга учраган эди. Бугун бу бахтсиз ҳодисага бир йил тўлди.
Авиаҳалокат 217 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоларини ҳаётдан олиб кетган эди. Айни ҳодисадан кейин ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Россия ҳукумати Миср билан авиапарвозларни бекор қилишга қарор қилди.
Фалокатдан сўнг, самолётнинг қай тарзда қулагани борасидаги қатор тахминлар илгари сурилди. Хусусан, ОАВда ёзилишича, Синай яриморолида портлаган А-321 самолётининг дум қисмига портловчи ускуна ўрнатилган бўлган, портлаш натижасида ҳаво кемаси бошқарувни йўқотган ва ерга қулаган.
Воқеа билан боғлиқ таҳминлар, муҳокамалар 2016 йилда ҳам давом этди. Хусусан, Россиянинг А321 самолёти ҳалокатини ўрганиш комиссияси тузилди ва самолётнинг барча қисмлари қайта йиғилди. Портловчи қурилма самолётнинг қайси қисмига ўрнатилганини аниқлашга ҳаракат қилинди.
Бугун, Синай ҳалокатига 1 йил тўлгани муносабати билан Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида самолёт ҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланган акция ўтказилди.
Мамлакатнинг Тинчлик майдонида шамлар билан мотам юриши шаклида ўтган акцияда бир неча юз киши иштирок этди. Улар қаторида Миср Фуқаролик авиацияси вазири Шариф Фатҳий, Жанубий Синай вилояти губернатори Холид Фуда, Россиянинг Мисрдаги элчиси Сергей Кирпиченко ҳам бор эди.

Умида Якубова