Синай яримороли ҳудудида даҳшатли теракт содир этилди. Қурбонлар 235 нафарга етди...
Террорчилар айнан жума намози ўқилаётган пайтда портловчи ускунани ишга туширгани ҳақида маълумот берилган.
Теракт натижасида қурбонлар сони 235 нафарга етгани маълум бўлди. Бу ҳақда “JPost” нашри хабар берди. Бундан ташқари, хабарда 120 га яқин одам яралангани айтилмоқда.
Кеча, 24 ноябрда Шимолий Синай вилоятининг маъмурий маркази бўлган Ал-Аришдан 40 км узоқликда жойлашган Ар-Рауд аҳоли пунктидаги масжидда портлашдан кейин диний мажмуа иншоотини тўртта машина қуршаб олган ва жангарилар портлашдан кейин масжиддан югуриб чиқаётган одамларни ўққа тутган.
Миср ҳукумати теракт қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилгани маълум қилинди. Айни вақтда бирорта ҳам террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.