...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади


11:31, 31.10.2016 Олам
 8 423

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали Полянка кўчасига яқин жойдаги боғда ўрнатилиши мумкин.

Шу йил 8 декабрь куни Москвада пойтахт шаҳар думаси қошидаги монументал санъат комиссияси йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳайкал ўрнатиш масаласи кўриб чиқилади. Бу масала ижобий ҳал этилиши кутилмоқда, дейилади ТАСС агентлиги берган хабарда.
 
Комиссия раиси, Россияда хизмат кўрсатган архитектор Игорь Воскресенскийнинг айтишича, Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатишни Ўзбекистон элчихонаси таклиф қилган.
 
“Бу таклиф ижобий натижа билан ҳал этилишига шубҳам йўқ, сабаби, бу масала давлатлараро даражада муҳокама қилинади”, дейди Игорь Воскресенский.
 
Хабарларга кўра, ёдгорлик Полянка кўчаси яқинидаги Ўзбекистон элчихонаси ёнига ўрнатилади.

Аслида, марҳум давлат раҳбарларига Москвада ҳайкал ўрнатиш ўзига хос анъанага айланиб улгурган. Россия пойтахтида Хо Ши Мин, Георгий Димитров ҳамда Индира Ганди хотирасига бағишланган ёдгорликлар мавжуд.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ислом Каримов Ўзбекистон Президент Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Оммавий
13:22 31.10.2016

“Бу таклиф ижобий натижа билан ҳал этилишига шубҳам йўқ, сабаби, бу масала давлатлараро даражада муҳокама қилинади”, дейди Игорь Воскресенский. шу сўздан бирор маъно тушуниш мумкинми? Мана бундай бўлсп тўғри эмасми: “Бу таклиф ижобий ҳал этилишига шубҳам йўқ, сабаби, бу масала давлатлараро даражада муҳокама қилинади”, дейди Игорь Воскресенский. Лекин барибир нотўғри таржима қилгансизлар: "сабаби, бу масала давлатлараро даражада муҳокама қилинади” деганида нимани тушуниш мумкин агар давлатлараро ҳал қилинса бу одам Игорь Воскресенский нега аралашяпти.


Оммавий
13:18 31.10.2016

Шу йил 8 декабрь куни Москвада пойтахт шаҳар думаси қошидаги монументал санъат комиссияси йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган. Шу йил 8 декабрь куни Москвада пойтахт шаҳар думаси қошидаги монументал санъат комиссияси йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. бўлади биродарларим нега фақат хато қилиб ёзасизлар.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!