Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳайкали Тошкентда 31 август, пайшанба куни очилган эди.
Ана шу сана муносабати билан келаси йилда Қарши шаҳрида Биринчи Президент ҳайкали ўрнатилади, Самарқанд шаҳрида ёдгорлик мажмуаси барпо этилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали маросим вақтида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ислом Каримов ҳайкали очилди.
Очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этди. Бундан ташқари, шу куни Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова жияни Имон Каримова билан Оқсаройга келиб, ҳайкал пойига гул қўйдилар.
Таъкидлаш керакки, бугун 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ислом Каримовнинг ҳайкали очилиши кутилмоқда. Сайтимиз орқали ушбу маълумотларга оид хабарларни кузатишда давом этинг.