...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилда ўзбекистонлик неча киши умрага бориши маълум


11:53, 28.12.2017 Жамият
 4 824

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж ва умра сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати раҳбари Шайх Солиҳ Солим Баҳвайний билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати ўртасида  “Умра–2018” мавсуми бўйича шартнома имзоланди. Унга кўра, баҳор мавсумида 8500 нафар, рамазон мавсумида 1500 нафар ўзбекистонлик умра зиёратини адо этиши белгиланган. “Умра – 2018” баҳор мавсуми 2018 йил 1 февралдан бошланишини режалаштирилган.


 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж ва умра сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати раҳбари Шайх Солиҳ Солим Баҳвайний билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов кутиб олди.
 
Муфтий Усмонхон Алимов учрашув аввалида сўз олиб, “ал-Ҳидоя” ширкати билан кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келинаётгани, ҳаж ва умра сафарлари муваффақиятли ўтаётганини билдирди. Шунингдек, келгуси ҳаж ва умра сафарларида зиёратчиларга хизмат кўрсатишни юқори даражага кўтариш, меҳмонхона, транспорт хизмати ва таомлар сифатини янада яхшилаш, Мино ва Муздалифа водийларида етарли жой ажратишга эришиш ҳамда ишчи, ошпазлар ва тиббиёт гуруҳларини барча зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш каби масалаларни алоҳида қайд этди.
 
Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳаж ва умра мавсумларида Мадина шаҳрида ҳам янги меҳмонхонани олиш, умумий овқатланиш жойи бўлишига эътибор қилиш, ишчи ва тиббиёт гуруҳларига алоҳида хизмат хоналари ажратиш каби масалалалрни ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.




 
Ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати раҳбари Шайх Солиҳ Солим Баҳвайний ўзбекистонлик ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат қилиш шараф экани, шу кунга қадар бу борада катта ютуқларга эришиб келинаётгани, натижада, зиёратчиларга ҳамкор эмас, балки бир оиладек хизмат қилинаётганини билдирди. Солиҳ Баҳвайний сўзида давом этиб, юқорида қайд этилган барча масалалар ва талабларни бажаришга имкони борлигини билдириб, ишончни тўла оқлаш учун бор куч-қувватини ишга солишини таъкидлади. У сўзининг якунида ўзаро ишончли ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор қилди.
 

Теглар:Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра-2018 Ҳаж Дин ишлари бўйича қўмита 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар