...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йил Африкада безгакка қарши вакцина синовдан ўтказилади


18:13, 25.04.2017 Олам
 2 404

Вакцинани бир йил давомида тўрт марта – илк дозани биринчи уч ойда, тўртинчи дозани ярим йилдан сўнг қўллаш мумкин бўлади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2018 йилда безгакка қарши янги лойиҳани тасдиқлади. Мазкур лойиҳа 2018 йили Африка қитъасининг Гана, Кения ва Малави давлатларида синовдан ўтказилади.
 
Англиянинг GlaxoSmithKline фармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцина RTS,S ва баъзида “Москирикс” номлари билан аталади.
 
Вакцинани бир йил давомида тўрт марта – илк дозани биринчи уч ойда, тўртинчи дозани ярим йилдан сўнг қўллаш мумкин бўлади. Агар тўртинчи доза қабул қилинмайдиган бўлса, вакцина таъсири камаяди. Маълумотларга кўра, ташкилот вакцинани юқорида келтириб ўтилган мамлакатларда босқичма-босқич синовдан ўтказишни режалаштирган.
 
“Вакцина орқали биз кенг қўламда безгак касаллигининг олдини олиш режасини йўлга қўймоқчимиз. Бундай услуб билан Африкада яшовчи бир неча минг болалар ҳаётини сақлаб қолиш мумкин”, дейди ташкилотнинг Африка давлатлари минтақаси бўйича директори Матшидисо Моэти.
 
Маълумот учун, вакцина 17 ойли ва 5 ёшга қадар бўлган 750 минг нафар болада қўлланилади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Безгак вакцина Ҳалқаро соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!