Илон заҳридан вакцина кашф қилиш истагида хавфли тажриба ўтказаётган АҚШ фуқароси олимларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.
Тимнинг уйида денгиз кобралари, ер юзида мавжуд илонлар орасида энг заҳарлиси саналган қора мамба илони яшайди. Унинг заҳри инсонни бир неча сонияда ўлдириши мумкин. Вакцинани “кашф қилишда” Тимга айнан шу илонлар “ёрдам” бермоқда.
"Ҳозир шифокорларнинг ёрдамисиз ҳам илон чаққанидан сўнг ўзимга кела оляпман. Шунинг ўзи катта ютуқ. Мен вакцинани ишлаб чиқишим керак. Мақсадимга етмагунимча тажрибани давом эттираман. Ё вакцинани топаман ёки нобуд бўламан”, – дейди Тим Фрид.
Лондоннинг гигиена ва тропик медицина университети вакиласи доктор Рэйчел Карриер Тимнинг бу урунишлари уни ўлимга олиб келиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган. “Бунинг сабаби оддий! Биологик билимга эга бўлмаган киши бундай вакцинани кашф қилиши қийин. У илон заҳри ташкил топган токсик компонентларни билиши, ажрата олиши керак. Бу билан у ўз ҳаётини хавф остига қўйяпти”, – дейди Карриер.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фриднинг илонларга бўлган қизиқиши болалигидан бошланган. 2011 йили уни иккита кобра чақиб олади. Шифофокорлар ёрдамида у тирик қолади. 2014 йили эса уни рафиқаси ташлаб кетади. Унинг сўзларига кўра, Фрид илонларни ҳаммадан кўпроқ севган.